Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Яқин кунларда Қозоғистонда момақалдироқ, кучли ёмғир, ва дўл ёғиши кутилмоқда

13 Май 2022 14:12

NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар 14—16 май кунлари Қозоғистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Келгуси дам олиш кунлари Қозоғистондаги синоптик вазият Шимолий Атлантика циклонининг иссиқ сектори ва у билан боғлиқ атмосфера фронтларининг ўтиши билан белгиланади. Шарқда, ғарбда ва тоғли, тоғолди ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзан кучли ёмғир, дўл ёғади, момақалдироқ бўлади, шамол кучаяди.

Аммо, шунга қарамай, ҳарорат фонида сезиларли ўзгаришлар кутилмайди. Мамлакатнинг ғарбида, шимолида, шарқи ва марказида кундузи термометр кўрсаткичлари 17-25 даражагача кўтарилади, жанубий ҳудудларда эса 18-28 дан 23-35 даражагача иссиқ бўлади.

Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига