Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Яқин кунларда Қозоғистонда дўл ёғиши кутилмоқда

16 Май 2022 13:14

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонда 17-19 май кунлари ёғингарчилик кутилмоқда, дея хабар беради Кazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

«Яқин уч кун ичида Қораденгиз минтақасидан Қозоғистонга ҳаракатланувчи циклон мамлакат ҳудудини эгаллайди. Шу туфайли республиканинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда: 18-19 май кунлари жанубда, жануби-шарқда, 19 майда шимолда кучли ёмғир ёғиши мумкин.

Республика бўйлаб момақалдироқ, дўл ёғиши, кучли шамол эсиши, жануби-ғарбий қисмида эса чанг бўрони кутилмоқда», - дейилади синоптиклар хабарида.

Калит сўзлар: Об-ҳаво,
Юқорига