Об-ҳаво
Астана -8 °С
Алматы -9 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Владимир Зеленский коронавирусдан соғайиб, ишга киришди

23 Ноябрь 2020 17:56

KIEV.Укринформ - Kazinform – Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг COVID-19 топширган тести манфий натижа кўрсатди, деб хабар беради Kazinform Укринформга асосланиб.

«Менинг коронавирус текширувим манфий бўлди. Шуни тушуниш керакки, тиббий ниқоблар, ўзини изоляция қилиш, ижтимоий масофа, мувозанатли витамин дастурлари, спорт режимлари энди мажбурийдир. Буларнинг барчаси жуда муҳимдир. Буларнинг барчаси бизга умид бахш этади», - деб ёзган Владимир Зеленский ўз саҳифасида.

Украина президенти бугун ишига қайтганини маълум қилди.

Аввалроқ Президент девони раҳбари Андрей Ермак ҳам коронавирусга топширган тести манфий натижа кўрсатган эди.

Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрь куни Украина президенти Владимир Зеленскийдан ва Президент девони раҳбари Андрей Ермакда коронавирус аниқланган эди. Кейинчалик улар Украинадаги «Феофания» касалхонасига етказилган.

Калит сўзлар: Европа, Хориж,
Юқорига