Об-ҳаво
Астана 15 °С
Алматы 19 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Вирусга қарши тана ҳароратини пасайтирадиган дорилар рўйхати эълон қилинди

3 Июль 2020 11:53

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қозоғистонда рўйхатдан ўтган таркибида парацетамол бор, тана ҳароратини пасайтирадиган вирусга ва бактерияга қарши дорилар рўйхатини тақдим этди, дея хабар беради Kazinform.

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳар бир дори бир нечта номга эга. Дориларнинг халқаро патентланган номлари, кимёвий ва тижорат номлари бўлади. Агар халқаро номи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган бўлса, кимёвий ном мураккаб ва талаффуз қилиниши қийин бўлиши мумкин.

Сотувга чиқарилганда, фармацевтика компаниялари ушбу дори номини танлаши мумкин. Масалан, Абитракс, Цефаксон, Аксон, Белацеф, Сефабел ва бошқалар номлар остида сотиладиган дори бор. Уларнинг барчасида цефтриаксон мавжуд. Азитромициннинг бошқа турлари ҳам мавжуд, масалан Азитромицин Сандоз®️ , Азитрус, Зитмак.

Қозоғистон дори-дармонларининг давлат реестрида иситмани пасайтириш учун парацетамол халқаро патентланмаган ном остида 86та дори рўйхатга олинган. Уларнинг ичида маҳаллий ва чет элда ишлаб чиқарилган дорилар ҳам бор. Бундан ташқари, 108та антибактериал ва 29та вирусга қарши препаратлар мавжуд. Рўйхат қуйида келтирилган.


















Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига