Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Венгрияда янги спорт тури - текбол бўйича Туркий Кенгаш турнирини ўтказиш таклиф қилинмоқда

21 Сентябрь 2021 10:11

TASHKENT. Kazinform - Венгрия Туркий Кенгашнинг биринчи халқаро турнирини янги спорт тури - текбол бўйича ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлигининг спорт дипломатияси Бош директори Истван Иглои-Наги бугун Тошкентда бўлиб ўтган Туркий Кенгашнинг Ёшлар ишлари ва спорт вазирларининг 5-йиғилиши чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Венгриялик дипломат иштирокчиларга бу спорт ўз ватанида ривожланаётганини, текболни бошқа мамлакатларда оммалаштириш кераклигини айтди.

«Aсосий мақсад - янги спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш, ушбу спорт тури бўйича профессионал ва ҳаваскор спортчиларни тайёрлаш, шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш. 2021 йил март ойида Халқаро текбол федерацияси, Ўзбекистон таълим вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Мен текбол Туркий Кенгашнинг бошқа мамлакатларида ҳам ривожланишини истайман», - деди дипломат.





Венгриялик спортчилар иштирокчиларни текбол спорти билан таништиришди.

Текбол - бу стол теннисини эслатувчи янги спорт тури бўлиб, унда эгри стол ва футбол тўпига ўхшаш тўп ишлатилади, уни қўлдан ташқари тананинг исталган қисми билан уриш мумкин.

Текбол 2014 йилда Венгрияда иккита футбол мухлиси - Габор Боршани (собиқ профессионал футболчи) ва Виктор Ҳусар (дастурчи) томонидан ихтиро қилинган. Бир қатор жаҳон даражасидаги футболчилар (масалан, Неймар ва Коутиньо) текбол бўйича мусобақаларда қатнашишган ва спортнинг потенциал Олимпия мақоми муҳокама қилинмоқда.


Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Калит сўзлар: Европа, Спорт,
Юқорига