Об-ҳаво
Астана 10 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Венгрияда қозоғистонлик аёл коронавирус юқтирганлиги аниқланди

17 Март 2020 14:41

NUR-SULTAN. Kazinform – Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Қозоғистон фуқароси коронавирус инфекциясини юқтирганлиги аниқланди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.

«2020 йил 16 март куни Қозоғистоннинг Венгриядаги элчихонаси бизнинг фуқаролардан бири Будапешт шаҳридаги коронавирус шубҳаси билан маҳаллий касалхонага ётқизилганлиги тўғрисида хабар олди. Тиббий кўриклар натижаларига кўра, шифокорларнинг шубҳалари тасдиқланди», - дейилади хабарда.

Айни пайтда Қозоғистон Республикаси фуқароси соғлиғи барқарор.

Ушбу ҳолат қозоғистонлик дипломатларнинг алоҳида назорати остида.

Калит сўзлар: Тиббиёт,
Юқорига