Об-ҳаво
Астана -20 °С
Алматы -1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Венесуэлада коронавирусга қарши Россия вакцинасини клиник синаш бошланди

15 Октябрь 2020 13:21

BÝENOS-AIRES, ТАСС - Kazinform – Венесуэла ҳукумати Россиянинг «Спутник V» коронавирусга қарши вакцинасининг клиник синовларида иштирок этиш учун кўнгиллиларни танлаб олди ва эмлашни бошлади. Бу ҳақда чоршанба куни Венесуэла президенти Николас Мадуро маълум қилди, деб хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

«Венесуэлада Россия вакцинасини синаш бошланди, 2000 нафар кўнгиллилар бор», - деди Николас Мадуро Venezolana de Television каналида.

Мадуронинг сўзларига кўра, «бир неча минг доза Хитой вакцинаси» ҳам тез орада Венесуэлага етиб келади.

«Россия ва Хитой вакциналарини синашнинг учинчи босқичи тугагач, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Панамерика соғлиқни сақлаш ташкилотидан оммавий эмлашни бошлаш учун рухсат олинади», - дея қўшимча қилди Венесуэла президенти. Шунингдек у октябрь ойи бошларида ўзининг ўғли ва синглиси эмлашларда қатнашишини маълум қилди.


Калит сўзлар: Тиббиёт,
Юқорига