Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Велоспорт бўйича 2020 йилги Жаҳон чемпионати ўз муддатида ўтказилади

28 Июнь 2020 12:06

NUR-SULTAN. Kazinform – Велоспорт бўйича Жаҳон чемпионати ташкилотчилари мусобақа 20-27 сентябр кунлари Швейцарияда бўлиб ўтишини тасдиқладилар, дея хабар бермоқда Kazinform Оlympic.kz сайтига таяниб.

Жаҳон чемпионати режалаштирилганидек, Эгль-Мартини йўналишида бўлиб ўтади. Ҳозирча ҳеч қандай тўсиқлар йўқ.

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Швейцария чемпионатини ҳам кузатамиз. У 22 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган ва Жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган жойда ўтказилади.

«Биз минтақадаги соғлиқни сақлаш ҳолати ва Швейцария Федерал Кенгаши, Во ва Вале кантонлари, Эгль ва Мартини коммуналари томонидан кўрилган чеклов чораларига риоя қилган ҳолда, мусобақага тайёргарликни давом эттирдик. Биз дунёдаги вазият туфайли жуда эҳтиёт бўлишимиз керак. Швейцария чемпионати ташкилотчилари Жаҳон чемпионати пайтида тартибни сақлашда ёрдам беради», - деди Грегори Дево ва Александр Дебон, 2020 йилги Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси президентлари.
Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига