Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Вазир Pfizer вакцинасини Қозоғистонга етказиш муддатини маълум қилди

16 Октябрь 2021 09:24

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Pfizer вакцинаси бир ой ичида етказилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Марказий коммуникациялар хизматида Pfizer вакцинасини Қозоғистонга етказиш ҳақида сўрашди.

«Pfizer вакцинасининг мураккаб логистикаси туфайли шаҳарларда бир қанча нуқталар тайёрланади. Кейинроқ, аниқ манзиллар ва алоқа рақамлари ҳақида хабар берамиз. Аниқ эмлаш пунктларини эълон қиламиз», - деди А. Цой.

Шунингдек, у вакцинанинг етказилиш муддатини ҳам айтиб ўтди.

«У бир ойда, яъни тўртинчи чоракда етказилади. Тез орада музлатгичлар тайёр бўлади. Ўйлайманки, октябр-ноябр ойларида етказилади», -деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, Pfizer билан Қозоғистонга 2021 йил охиригача 4 миллион доза вакцина етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган эди.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Калит сўзлар: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Вакцина,
Юқорига