Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Вазир Қозоғистоннинг қаерида АЭС қурилиши мумкинлигини айтди

28 Декабрь 2021 16:43

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси энергетика вазири Мағзум Мирзағалиев атом электр станциясини қуриш учун бугунги кунда қаер энг мақбул жой сифатида кўрилаётганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу масала 2013 йилдан буён, мана саккиз йилдан бери муҳокама қилинмоқда ва шу вақт ичида турли ер участкалари ўрганилмоқда – уларнинг сейсмик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, инфратузилманинг мавжудлиги, масалан, тармоқлар ва, албатта, истеъмол ҳажми кўриб чиқилмоқда. Ҳозирда бизда иккита вариант бор. Биз улар ҳақида бир неча бор гапирганмиз – биринчи манзил – Улкен қишлоғи (Балхаш кўли бўйидаги), иккинчи манзил – Курчатов шаҳри», — деди Мағзум Мирзағалиев журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Энергетика вазирлиги раҳбари танланган манзиллар сейсмиклик жиҳатдан мос келишини таъкидлади.

«Инфратузилманинг мавжудлиги нуқтаи назаридан, Улкен қизиқроқ, устуворроқ кўринади, чунки у ерда 500 киловолтлик Шимол-Жануб электр узатиш линияси ўтган ва Улкен қишлоғи бизнинг асосий энергия истеъмолчиларимизга - жанубий минтақага яқинроқдир. Аммо шуни таъкидлаш керакки, манзил танлаш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Лекин бу иш аллақачон бошланган», — дея қўшимча қилди Мағзум Мирзағалиев.

Муаллиф: Серик Сабеков

Калит сўзлар: Технологиялар, ҚР Энергетика вазирлиги,
Юқорига