Об-ҳаво
Астана -20 °С
Алматы -1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Вьетнамда сув тошқини: 36 киши ҳалок бўлди ва 12 киши бедарак йўқолди

14 Октябрь 2020 18:30

NUR-SULTAN. Kazinform – Вьетнамнинг марказий қисмида кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган сув тошқини ва кўчкилар 36 кишининг ҳаётига зомин бўлди, 12 киши бедарак йўқолди, деб хабар беради Kazinform.

Вьетнамнинг VnExpress онлайн-газетасининг ёзишича, 11 октабрь куни эрталаб «Линфа» довули кучли ёғингарчиликни келтириб чиқарди ва Вьетнамнинг марказий қисмида сув тошқиннинг кучайишига олиб келди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти Куангчи, Тхыатхьен-Хюэ ва Куангнам провинцияларининг аҳолисидир.

14 октябрь куни тушдан кейин Вьетнамнинг шимолий ва марказий минтақасида кутилаётган «Нангка» довул сабабли расмийлар аэропорт ва пляжларни ёпишга қарор қилишди. Вьетнам фуқаро авиацияси маъмурияти Нгеан провинциясидаги Винь аэропорти ва Тханьхоа провинциясидаги Тхо Суан аэропорти 14 октабрь куни маҳаллий вақт билан соат 21:00гача ёпилиши ҳақида огоҳлантирди.

Бу йил Вьетнамда кучли тайфун, узоқ давом этган ёмғир ва сув тошқинлар 98 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва табиий офат мамлакатга тахминан 217 миллион доллар иқтисодий зарар етказди.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига