Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Вьетнамда коронавируснинг янги тўлқини бошланмоқда

20 Август 2021 19:30

NUR-SULTAN. Kazinform - Вьетнамда коронавируснинг янги тўлқини бошланди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram- каналига таяниб хабар беради.

Унга кўра, бир кун олдин, мамлакатда COVID -19 юқтиришнинг кунлик янги рекорди қайд этилди - 10 654 та ҳолат. Аввалги рекорд ўсиш 14 августда қайд этилган - 9716 киши.

Янги инфекция юқтириш ҳолатларидан 15 та ҳолат хориждан келганлардан аниқланган. Бугунги кунга келиб, Вьетнамда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 312611 нафарга етди, улардан 7150 киши вафот этди. Шу билан бирга, ҳозиргача мамлакатдаги 94,5 миллиондан зиёд аҳолининг атиги 15,9 миллиони вирусга қарши эмланган.


Калит сўзлар: Дунё, Тиббиёт,
Юқорига