Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

US Open: Даниил Медведев биринчи марта чемпион бўлди

13 Сентябрь 2021 12:12

NUR-SULTAN. Kazinform - россиялик теннисчи, дунёнинг иккинчи ракеткаси Даниил Медведев US Open чемпиони бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Финалда россиялик спортчи дунёнинг биринчи ракеткаси, сербиялик Новак Жоковични 6: 4, 6: 4, 6: 4 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйин давомида Медведев рақибларига атиги 1 та сет берди.

Финал учрашуви 2 соат 15 дақиқа давом этди ва россиялик теннисчи 16 та эйс қилди ва 8 та брейк-пойнтнинг ярмини фойдаланди.

Рақиб 6 та эйс, 1 та брейкдан (6 та брейк-пойнт) оша олмади.

Шундай қилиб, Д. Медведев ўз фаолиятида биринчи марта «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнир ғолиби бўлди.

Олдинроқ россиялик теннисчи икки марта финалга чиққан ва мағлубиятга учраганди. Хусусан, шу йилнинг феврал ойида Aвстралия Очиқ чемпионатида Н.Жоковичга ютқазиб қўйганди.

Бу йилги Aвстралия чемпионатидан ташқари, Ролан Гаррос ва Уимблдонда ғолиб бўлган Н.Жокович фақат охирги «Катта дубулға» турида қоқилди.

Д. Медведев теннис тарихида шундай катта муваффақиятга эришган учинчи россиялик спортчи.

Бундан олдин Евгений Кафельников 1996 йилда Ролан Гаррос, 1999 йилда Aвстралия чемпионатида, Марат Сафин 2000 йилда US Openда ва 2005 йилда Aвстралияда ғолиб бўлган.

Муаллиф: Елжан Ерали


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига