Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

UNISEFнинг Қозоғистондаги вакили: Пандемияни енгишнинг ягона йўли - вакцина

3 Декабрь 2021 08:03

ALMATY. Kazinform - Қозоғистонда болаларни эмлаш бўйича жуда яхши натижалар қайд этилган. Статистик маълумотларга кўра, болаларнинг 95 фоиздан ортиғи юқумли касалликларга қарши эмланади. Бу ҳақда UNISEFнинг болалар жамғармаси вакили, Қозоғистондаги ваколатхонаси раҳбари Aртур ван Дизен маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Маърузачининг сўзларига кўра, аъло натижалар билан бир қаторда, болалар ўртасида эмлаш орқали олдини олиш мумкин бўлган касалликлар ҳам кўпаймоқда.

«Масалан, 2019 йилда 13 мингдан ортиқ қизамиқ касаллиги қайд этилган. Бу вакциналарни қамраб олишда жиддий камчиликлар мавжудлигидан далолат беради. Шунингдек, шифокорлар томонидан кўрсатилган контрендикацияга эга бўлган болалар сонининг кўпайишини кўрамиз. Масалан, 2020 йилда 22 минг бола муайян турдаги вакцинага кондрендикация кўрсатди, бу 2019 йилга нисбатан 38 фоизга кўпдир. Вакциналарни қамраб олишдаги бўшлиқ кенгайиб бормоқда, бу эса баъзи олдини олиш мумкин бўлган касалликларнинг такрорланишига олиб келади. Шунингдек, эмлаш орқали йўқолган касалликларнинг қайталаниши ҳолатлари ҳам бор», — деди Aртур ван Дизен.

Шунингдек, у кўплаб ота-оналар ҳали ҳам эмлашдан бош тортишини таъкидлади.

«Вакцинани рад этиш масаласи пандемиядан олдин ҳам мавжуд эди. Биз бу йўналишда ишлашда давом этамиз. UNISEFнинг асосий вазифаси ота-оналарга вакцинани рад этиш сабабларини бартараф этишда ёрдам беришдир. Бунинг учун биз кўп иш қиламиз. Масалан, Қозоғистон Республикаси Ҳукумати билан ҳамкорликда эмлаш бўйича янги веб-сайт очдик. У ерда ота-оналар эмлаш ҳақидаги барча маълумотларни топишлари мумкин. Масалан, вакцина нимадан иборат, эмлаш жадвали, эмлаш мумкин бўлган жой ва бошқалар. Шундай қилиб, биз эмлаш ҳақидаги баъзи афсоналарнинг олдини оламиз. Болаларни эмлаш керак, акс ҳолда улар касал бўлиб, яна мактабларни ёпишлари мумкин. Бу таълимга салбий таъсир қилади», - дейди у.

Маърузачининг сўзларига кўра, пандемияни енгишнинг ягона йўли бутун дунё бўйлаб имкон қадар кўпроқ одамларни эмлашдир.

Суҳбат давомида UBISEFнинг Қозоғистондаги вакили ўсмирлар ва ҳомиладор аёллар томонидан қўлланилаётган Pfizer ваксинаси ҳақида сўзлаб берди.

«Pfizer ҳомиладор аёллар ва болалар учун хавфсизлигини исботлади. Биз ҳали батафсил таҳлил ўтказмадик, чунки болаларни эмлаш эндигина бошланган», — дея тушунтирди у.

Муаллиф: Думан Арғингелди


Калит сўзлар: Тиббиёт, Вакцина,
Юқорига