Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Украина инқирозини дипломатик йўл билан ҳал қилиш имкониятлари мавжуд – Сенат Раиси

24 Февраль 2022 17:27

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев Украинадаги вазиятга изоҳ берди. Шу муносабат билан можарони тинч йўл билан ҳал этиш бўйича музокаралар олиб бориш муҳимлигини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Сенат ялпи мажлисидан сўнг журналистлар саволига жавоб берар экан, спикер Украинадаги вазият янги босқичга кўтарилганини, бу ҳолатда можарони музокаралар йўли билан, сиёсий йўл билан ҳал этишни ишлаб чиқиш муҳимлигини айтди.

Шу муносабат билан Маулен Ашимбаевнинг айтишича, музокараларда барча манфаатдор томонлар иштирок этиши керак.

Сенат Раиси БМТ ана шундай масалалар билан шуғулланувчи асосий халқаро ташкилот эканлигини эслатди. Шунинг учун бу инқирозни дипломатик йўл билан ҳал қилиш имкониятлари мавжуд.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Калит сўзлар: Сенат Раиси, Сенат, Халқаро алоқалар,
Юқорига