Об-ҳаво
Астана 0 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

UEFA пандемияга қарамай 2021 йилдан бошлаб янги турнир ўтказади

20 Май 2020 14:53

NUR-SULTAN. Kazinform – Европа футбол ассоциациялари уюшмаси (UEFA) коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга қарамай, 2021/22 мавсумида Чемпионлар лигаси ва Европа лигасидан ташқари яна бир турнир - Конференциялар лигасини ўтказишни режалаштирмоқда, дея хабар беради Kazinform.

Британиянинг The Guardian газетасига кўра, бу ҳақда UEFA президенти Александр Чаферин маълум қилган.

«Биз 2021/22 йил июнь ойида Конференциялар Лигасини ўтказишни бошлаймиз. Биз буни кечиктирмаймиз», - деди Чеферин.

Конференциялар лигасининг гуруҳ босқичида 32 та жамоа саккизта гуруҳга бўлинган ҳолда ўйнайди. Квартет ғолиблари 1/8 финал босқичига йўл олишади, иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар эса плей-оффга чиқиш учун Европа лигасининг гуруҳ босқичида учинчи ўринни эгаллаб турган клублар билан куч синашади. Мусобақа ғолиби кейинги мавсумда Европа Лигасида ўйнаш имкониятига эга бўлади.
Калит сўзлар: Европа,
Юқорига