Об-ҳаво
Астана 0 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Уч ойда Қозоғистонга 3,6 млрд доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинган

14 Сентябрь 2020 11:07

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон хорижий инвестицияларни фаол жалб қилмоқда: жорий йилда чет эл инвестицияларининг ялпи оқими 3,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Энг йирик сармоядорлар Нидерланд, АҚШ ва Россия ҳисобланади, деб хабар беради Kazinform finprom.kzга асосланиб.

Жорий йилнинг иккинчи чораги натижаларига кўра жаҳон иқтисодиётида пасайиш динамикаси сақланиб қолди. Пандемия тарқалишини чеклашга қаратилган карантин чоралари иқтисодий фаолиятга жиддий зарба берди. Шунга қарамай, кўплаб халқаро рейтинг агентликларининг ҳисоб-китобларига кўра, Қозоғистон давлат қарзининг паст даражасини ва ташқи зарбаларни юмшатиш учун етарли миқдордаги солиқ захираларини сақлаб қолмоқда. Қозоғистон Республикаси Миллий иқтисодиёт вазирлигининг прогноз маълумотларига кўра, мамлакат ЯИМнинг реал ўсиши 2021 йилда 2,8 фоизни, 2025 йилда эса 4,6 фоизни ташкил этади. Барча асосий саноат тармоқларида ижобий ўсиш кутилмоқда. Бундан ташқари, жорий йилда Moody’s ва FitchRatings рейтинг агентликлари Қозоғистоннинг инвестицияларнинг ишончлилиги даражасидаги рейтингини тасдиқладилар.

Қозоғистонда сармоявий лойиҳаларни устувор тармоқларда амалга оширадиган инвесторларга солиқ қонунчилигининг барқарорлиги кафолатланади. Ушбу чора-тадбирлар Қозоғистонда инвестиция муҳитини яхшилашга имкон берди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида хорижий инвестицияларнинг ялпи тушуми 3,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Энг йирик сармоядорлар Голландия (988,3 миллион доллар), АҚШ (744,9 миллион доллар) ва Россия (379,9 миллион доллар) бўлди. Қозоғистон Республикасининг асосий инвестиция магнитларидан бири бу инвестициялар оқимини ва ички молия бозорининг ривожланишини қўллаб-қувватлашга мўлжалланган Астана Халқаро Молия Марказидир.


Калит сўзлар: Астана халқаро молия маркази,
Юқорига