Об-ҳаво
Астана -13 °С
Алматы -1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

TWESCOда Туркиянинг Республика кунига бағишланган тадбир ташкил этилди

30 Октябрь 2020 10:33

NUR-SULTAN. Kazinform – Халқаро Туркий Академияси ва Юнус Эмре турк маданий маркази томонидан Туркиянинг Республика кунига бағишланган тадбир ташкил этилди, деб хабар беради Kazinform.

Халқаро Туркий Академияси Президенти Дархан Қидирали, Туркия Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Уфук Екижи, Қозоғистон Халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосари - Президент маъмурияти котибияти раҳбари Жансеит Туймебаев, Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқ ва Африка департаменти директори Ержан Муқаш, Туркий Кенгаш Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси Адил Ахметов, давлат ва жамоат арбоби, дипломатик ваколатхоналар вакиллари, давлат ва жамоат арбоблари, олимлар, зиёлилар ва оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, шунингдек Юнус Эмре номидаги турк маданий маркази устозлари иштирок этишди.

Учрашувда ХТА томонидан ишлаб чиқарилган Отатурк ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди. Туркия элчиси Уфук Экиcи ҳам ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирди. Шундан сўнг Юнус Эмре номидаги турк маданият маркази кураторлари Муҳаммадияр Анкабаев ва Бақдаулет Тошманов турк тилида шеърлар ўқишди. Тадбирда фаол қатнашгани учун талабалар ХТАнинг махсус сертификатлари билан тақдирландилар.

Шунингдек, Туркия Республикасининг асосчиси Мустафо Отатурк ҳақида китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Калит сўзлар: Халқаро алоқалар,
Юқорига