Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Туркманистон Туркий Кенгашда махсус мақомга эга бўлиши мумкин

1 Июль 2021 10:52

ASHKHABAD. Kazinform - 29 июн куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий Кенгаш) Бош котиби Бағдад Амреевни қабул қилди. Учрашув давомида томонлар Туркманистоннинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига махсус мақомда қўшилиш истиқболларини муҳокама қилдилар, деб хабар бермоқда Kazinform Туркий Кенгашнинг Fasebook тармоғидаги расмий саҳифасига асосланиб.

Бош котиб Бағдад Амреев Туркманистон Президентига Туркий Кенгашнинг долзарб воқеалари тўғрисида маълумот берди ва 2021 йил 12 ноябрда Истанбулда режалаштирилган Туркий Кенгашнинг 8-саммити мавзусига тўхталиб ўтди.

Учрашув давомида Б. Амреев Туркманистон Президентига Туркий Кенгашнинг келгусидаги стратегиялари, Турк инвестиция фондини яратиш билан боғлиқ тадбирлар, Кенгашга аъзо бўлмаган давлатлар билан алоқалар, шунингдек, Туркманистоннинг турли соҳаларда, хусусан, иқтисодий, савдо, транспорт ва энергетикада аъзо давлатлар билан ҳамкорлик имкониятлари тўғрисида маълумот берди.

Туркманистон Президенти ўз навбатида Туркий Кенгашнинг 8-саммитида иштирок этишини тасдиқлади ва Туркманистоннинг ўнлаб йиллар давомида ташқи сиёсатининг асосий вектори туркий давлатлар билан биродарлик алоқаларини ривожлантириш бўлганини таъкидлади.

Учрашув якунида Президент Гурбангули Бердимуҳамедов ва унинг меҳмони Туркманистоннинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига (Туркий Кенгаш) махсус мақомда кириш истиқболларини муҳокама қилдилар.


Юқорига