Об-ҳаво
Астана 8 °С
Алматы 5 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Туркманистон ССВ тиббий ниқоб тақиб юришга чақирмоқда

15 Июль 2020 18:26

ASHGABAT. Kazinform – Туркманистонда 13 июлдан бошлаб жамоат жойларида ниқоб кийиш мажбурийдир, дея хабар беради Kazinform «Туркменистан сегодня»га таяниб.

«Шу кунларда атмосфера ҳавосида чанг зарралари миқдори нормадан 21 фоизга ошиши муносабати билан ҳар ким очиқ ҳавода ва жамоат жойларида иқлим шароити организмига зарарли таъсир кўрсатмаслиги учун ҳимоя ниқобларидан фойдаланиш тавсия этилади. Соғлиғингизга ғамхўрлик қилинг - ниқоб тақинг!» - дейилади Туркманистон Соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазирлиги хабарида.

12 июль куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги жануби-шарқдан, шимоли-шарқдан ва шимолдан ҳаво оқимлари келтириб чиқарадиган чангнинг кўпайиши сабабли тиббий ниқоблардан фойдаланишни қатъий тавсия қилди. Вазирлик фуқаролардан бир-биридан камида бир метр масофани сақлаш ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишни талаб қилди.


Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига

Warning: file_put_contents(): Only 0 of 15740 bytes written, possibly out of free disk space in /home/admin/web/lenta.inform.kz/public_html/system/classes/Kohana/Core.php on line 920