Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Туркманистон Президенти Aшхободда Aбай ҳайкалини ўрнатишни таклиф қилди

27 Октябрь 2021 08:00

ASNKHABAD. Kazinform - Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Aшхободда буюк Aбайга ҳайкал ўрнатишни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Президенти матбуот котиби Берик Уали нинг маълум қилишича, Туркманистон Президенти Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Туркманистонга давлат ташрифи чоғида шундай таклиф билан чиққан.

«Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Туркманистонга давлат ташрифи чоғида бу Давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов Aшхободда буюк қозоқ шоири Aбай Қунанбайули номини абадийлаштиришни таклиф қилди.

Туркманистон Президентининг таъкидлашича, Aбай ҳайкали икки халқнинг юксак маънавиятга асосланган маънавий йўналишини, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликнинг чинакам намоён бўлишини намойиш этади», — деб ёзади Б.Уали.

Қасим-Жомарт Тоқаев ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлаб, миннатдорчилик билдирди.

«Муқаддас Туркманистон заминида Aбай номининг абадийлаштирилиши бутун қозоқ халқи учун хушхабардир», деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, 24-25 октябр кунлари Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Aшхободда бўлди. Кичик таркибдаги музокаралардан сўнг кенгайтирилган таркибда икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди. Кейин икки давлат раҳбарлари оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказдилар.

Қ.Тоқаевнинг Aшхободга ташрифи видеошарҳи эълон қилинди.


Калит сўзлар: Ташриф,
Юқорига