Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Туркиянинг бир қанча провинцияларида сув тошқини юз берди

12 Август 2021 14:55

ANKARA. ANADOLY - Kazinform - Туркиянинг Қораденгиз соҳилида кучли ёмғир ёғиши оқибатида сув тошқини содир бўлди, кўприклар вайрон бўлди ва бир неча қишлоқ электрсиз қолди, деб хабар беради Kazinform Anadoly агентлигига таяниб.

Тошқинлар Синоп, Бартин, Қорабуюк ва Кастамону провинцияларида содир бўлган. Туркиянинг шимолидаги Бартин шаҳрида кўприк қулаб тушди. Фавқулодда вазият оқибатида 13 киши тан жароҳати олди, бир киши юрак хуружидан вафот этди

Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар бошқармаси (AFAD) маълумотларига кўра, 12 та қишлоқ электрсиз қолган. Шунингдек, биноларнинг биринчи қаватини сув босган. Сув машиналарни оқизиб кетган.

Қидирув -қутқарув операцияси давом этмоқда. Сув босган уйлардан аҳоли эвакуация қилинмоқда.


Калит сўзлар: Дунё,
Юқорига