Об-ҳаво
Астана -1 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Туркияда зилзила оқибатида етти киши ҳалок бўлди

23 Февраль 2020 16:14

ANKARA. Kazinform – Эронда содир бўлган зилзила оқибатида Туркияда 7 киши ҳалок бўлди, уларнинг орасида 3 бола ҳам бор, деб хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига ҳавола қилиб.

«AFAD ходимлари Ван вилоятидаги Озпинар қишлоғига келишди. Вайроналар остида одамлар бор. Беш одам касалхонага ётқизилган. Қидирув ва қутқарув ишлари давом этмоқда», - деди Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Соилу.

23 феврал куни Эронда 5,7 магнитудали зилзила рўй берди. Зилзилалар маҳаллий вақт билан соат 09:22да Ғарбий Озарбайжон провинциясининг Хой шаҳрида қайд этилди.



Калит сўзлар: Яқин Шарқ,
Юқорига