Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Туркияда Жаҳон қозоқлари кичик қурултойи бўлиб ўтди

26 Сентябрь 2021 12:36

ISTANBUL. Kazinform - Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги доирасида Истанбулда Жаҳон қозоқлари ассоциациясининг «Қозоқ дунёси глобаллашув цивилизациясида» кичик қурултойи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform Ассоциацияга асосланиб хабар беради.

Узоқдаги ватандошлар анжуманидан олдин, маҳаллий ҳокимият органлари, Кичик Қурултой делегатлари ва шаҳар аҳолиси турклар ва қозоқларнинг арбоби Мустафо Ўзтурк номидаги паркнинг очилиш маросимида иштирок этишди.

Парк Қозоғистоннинг Туркиядаги Элчихонаси ва Истанбулдаги Бош консуллиги ташаббуси билан очилган. Истамбул шаҳрининг Бағжилар тумани ҳокими Локман Чагирижи, Қозоғистон Республикасининг Истанбулдаги Бош консули Алим Байел, Жаҳон қозоқлари ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Зауитбек Турисбеков машҳур спортчининг ҳайкали қўйилган паркнинг лентасини кесди. Тадбирда М. Ўзтуркнинг синглиси Перихан ва Германияда яшовчи қизи Неслихан ҳам иштирок этди.

Кичик қурултойда Туркия ва Европадаги қозоқ диаспораси вакиллари иштирок этишди.

Қурултой якунида Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ватандошларнинг Мурожаатномаси қабул қилинди. Шунингдек, бир қатор иштирокчилар Жаҳон қозоқлари ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари З. Турисбековнинг буйруғи билан «Кичик Қурултой» нишони билан тақдирланди.




Қурултой доирасида диаспора ёшлари учун Қозоғистон олий ўқув юртларининг «Билимлар кўргазмаси» ташкил этилди. Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети, Л.Н. Гумилёв номидаги Евроосиё миллий университети, Тараз халқаро инновацион гуманитар университети вакиллари ушбу муассасалар ҳақида ахборот тақдимотларини ўтказдилар ва чет элдан ёшларни махсус квота бўйича ўқишга таклиф қилдилар.

Тадбирлар оқими Бағжилар тумани маданият марказида давом этди. Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган «Олтин Илдизли Отаюрт» кўргазмаси шаҳар аҳолиси ва ватандошларига тақдим этилди. Кейин бу ерда Таттимбет номидаги академик қозоқ халқ чолғулари оркестрининг гала -концерти бўлиб ўтди. Мусиқий оқшом томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. Тадбир якунида З. Турисбеков меҳмонларга қозоқ либосини кийдирди. А. Байел мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган кумуш эсдалик тангаларни тақдим этди.

Мустафо Ўзтурк паркининг очилишида Жамбил вилояти вакиллари чиқиш қилишди ва «Олтин Илдизли Отаюрт» ютуқлари кўргазмасини Ақмола вилояти тақдим этди. Таттимбет номидаги оркестрнинг гала-концерти Қарағанди вилояти томонидан ташкил этилди. Кичик анжуманлар ҳар йили турли мамлакатларда ўтказилади. Келаси йили Нур-Султанда Жаҳон қозоқларининг Катта Қурултойини ўтказиш режалаштирилган.








Калит сўзлар: Халқаро алоқалар, Мустақиллик байрами,
Юқорига