Об-ҳаво
Астана 9 °С
Алматы 15 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Туркияда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

29 Июль 2020 13:11

TASHKENT. Kazinform – Туркиянинг Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЎР Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига асосланиб.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Анқара шаҳрига ташрифи доирасида Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири М.Чавушоглу билан учрашган.

Учрашувда жорий йилнинг 19-20 февраль кунлари юқори даражада бўлиб ўтган «Ўзбекистон – Туркия» стратегик ҳамкорлик Кенгашининг биринчи йиғилиши мамлакатлараро ҳамкорликнинг ривожланишида бошланган янги босқични ифода этганлиги ҳам таъкидланди. Иккала давлатнинг умумий манфаатлари ва ташаббусларини илгари суриш мақсадида яқин вақтларда Стратегик режалаштириш гуруҳининг 2-чи йиғилишини ва икки мамлакат ташқи сиёсий идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш имконияти кўриб чиқилди.

Хабар қилинишича, шунингдек, маданий-гуманитар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

«Туркия кенг жамоатчилигини Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси билан таништириш мақсадида Анқара ва Истанбул шаҳарларида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш режалари муҳокама қилинди», - дейилади хабарда.
Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига