Об-ҳаво
Астана -1 °С
Алматы 6 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Туркияда туннелда портлаш юз берди

25 Сентябрь 2020 11:41

BAIBÝRT/ERZÝRÝM. Kazinform – Пайшанба куни Туркиянинг шимоли-шарқида туннелда содир бўлган портлаш оқибатида 11 киши жабрланди, деб хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, портлаш Эрзурум-Байбурт магистрал йўлидаги Шарқий Анатолия ва Қора денгизнинг шарқий қисмини боғлайдиган Коп тоғидаги туннелда газ тўпланиши натижасида юзага келган.

Жабрланганлар яқин атрофдаги касалхоналарга етказилган.

Байбурт шаҳрининг губернатори Кюнейт Эпджимнинг айтишича, жабрланганларнинг баъзилари куйган. Шунингдек, уларнинг аҳволи жиддий эмаслигини айтди.


Калит сўзлар: Хориж,
Юқорига