Об-ҳаво
Астана 15 °С
Алматы 19 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

Туркияда коронавирус билан касалланганлар сони 200 мингдан ошди

3 Июль 2020 09:43

ANKARA. АНАДОЛУ- Kazinform - Бугунги кунга қадар Туркияда 176 965 бемор коронавирус инфекциясидан даволанган, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Қоджа пайшанба куни ўзининг Twitterдаги саҳифасида. Бу ҳақда Kazinform Анадолу агентлигига таяниб хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Туркияда яна 12 киши COVID-19 вирусидан вафот этган. Мамлакатда ушбу касаллик туфайли вафот этганлар сони 5 167 кишига етди. Вазир коронавирус инфекциясининг рўйхатга олинган ҳолатларининг умумий сони 202 284 кишини ташкил этганлигини ва 1186 беморнинг синовлари ижобий натижаларни кўрсатганини таъкидлади.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, ўтган кун давомида COVID-19 учун 49 714 та тест синов ўтказилган.

Касаллик бошлангандан бери 3,48 миллион тест ўтказилди.


Калит сўзлар: Европа,
Юқорига