Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Туркияда худкуш террорист қўлга олинди

27 Май 2022 08:08

АNKARA. Kazinform - Дастлабки маълумотларга кўра, ҳуқуқбузар бир неча бор судланган, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Газиантеп вилоятида қўлбола портловчи мослама билан қуролланган эркак зарарсизлантирилди.

Номаълум шахс Газиантеп вилояти хавфсизлик бошқармасининг асосий кириш эшигига яқинлашиб, ўз-ўзини йўқ қилиш учун бинога киришга уринган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, у қўлига кийган масофадан бошқариладиган камзулни кўрсатиб, «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ!» деб қичқирган.

Ўтказиш пунктида навбатчилик қилаётган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бир неча бор эркакни тинчлантиришга уриниб, унга портловчи моддаларни зарарсизлантиришни таклиф қилишган, бироқ эркакни кўндиролмаган.

Тез орада воқеа жойига махсус хавфсизлик хизматлари, тез ёрдам бригадалари ва сапёрлар жўнатилди. Ҳудуд полиция томонидан ўраб олинган ва транспорт ҳаракати учун ёпилган. Полиция террорчини зарарсизлантиришга қарор қилди. У яраланган, дрон ёрдамида портловчи модданинг турини аниқлаш учун қўлбола мослама ўрганилган.

Ҳозирда батафсил тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳодиса оқибатида бошқа қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

Бунгача Туркия Ички ишлар вазирлиги 12 нафар худкуш-террорчи йўқ қилингани ҳақида хабар берган эди.

Фото: eurasialaw.ru

Муаллиф: Ақжигит Чукубаев

Калит сўзлар: Туркий тилли давлатлар,
Юқорига