Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Туркия собиқ бош вазири Туркий академия медали билан тақдирланди

10 Декабрь 2021 16:44

NUR-SULTAN. Kazinform – Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгашининг Туркия томонидан сайланган аъзоси Бинали Йилдирим Халқаро Туркий академияга ташриф буюрди, дея хабар бермоқда Kazinform Академия матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистонга икки кунлик ташриф билан келган мартабали меҳмонни Академия раҳбари Дархан Қидирали ва Оқсоқоллар кенгашининг Қозоғистон томонидан сайланган аъзоси Икрам Адирбеков кутиб олди. Меҳмонлар дастлаб ташкилотнинг янги биноси, нашр этилган илмий ишлари ва Туркий музей фаолияти билан танишди.

Шундан сўнг тадбирда туркий интеграцияни ривожлантириш, шунингдек, гуманитар, таълим ва фан соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Республикасининг собиқ бош вазири, Туркия Буюк Миллат Мажлисининг собиқ спикери Бинали Йилдирим ноябр ойида Истанбулда бўлиб ўтган саммитда Оқсоқоллар кенгашига аъзо этиб тайинланган эди. Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига кўра, таниқли давлат ва жамоат арбоби Икрам Адирбеков Оқсоқоллар кенгашига Қозоғистондан аъзо этиб тайинланди.






Йиғилиш сўнгида ташкилот раҳбари Дархон Қидирали Бинали Йилдиримни Халқаро Туркий Академиянинг Олтин медали билан тақдирлади.

2002-2016 йилларда Туркия транспорт, денгизчилик ва коммуникациялар вазири лавозимида ишлаган Бинали Йилдирим қардош мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган.





Юқорига