Об-ҳаво
Астана -14 °С
Алматы 0 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Туркистондаги янги халқаро аэропорт қачон очилади

16 Ноябрь 2020 15:32

TURKISTAN. Kazinform – Туркистон халқаро аэропортидан Туркияга биринчи хорижий рейс очилади. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзак Шўкеев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Аэропорт қурилди. Тўлиқ амалга оширилди, дейиш мумкин. Катта ва ажойиб аэропорт. Унинг учиш-қўниш йўлагининг узунлиги 3300 метрни ташкил қилади. Барча халқаро стандартларга жавоб беради. Терминал ҳам яхши қурилган. Ҳам ташқи, ҳам ички рейсларга хизмат кўрсатиш мумкин», - деди вилоят раҳбари Марказий алоқа хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Шунингдек, у Туркистон халқаро аэропортидан хорижий ва маҳаллий рейслар қачон очилишини айтди.

«Рейсларнинг очилиши пандемия билан боғлиқ. Агар пандемия секинлашса, Туркиянинг Истанбул шаҳрига биринчи рейс очилади. Кейин Маккага очилиши мумкин. Буни вақт кўрсатади. Ва 1 декабрдан бошлаб ҳар куни ички рейсларни амалга оширишни бошлаймиз. Бунга пандемия таъсир қилиши мумкин. Аммо бошлаймиз», - деди Ўмирзак Шўкеев.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: Транспорт, Ҳудудларни ривожлантириш,
Юқорига