Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Туркистонда туркий халқлар дўстлиги фестивали бўлиб ўтди

6 Май 2022 23:51

TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистондаги Х.А.Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университетида туркий халқлар дўстлиги фестивали бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform.

ХҚТУ ректори Жанар Темирбекова туркий халқларни бирлаштирган фестивалнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Ректор вакили Женгиз Томар, ўз навбатида, мамлакатда истиқомат қилувчи барча этносларнинг тили ва маданиятини асраб-авайлаш учун барча шароит яратилганини таъкидлаб, барча қозоғистонликларга омонлик тилади.

«Тадбирда зиёлилар, Туркистон вилояти Қозоғистон халқи Ассамблеяси аъзолари, Туркистон вилояти «Жамоат розилиги»ижтимоий ривожлантириш бўлими КДТ раҳбарияти, этник-маданий бирлашмалар раҳбарлари, « Ассамблея ёшлари» нодавлат нотижорат ташкилоти вилоят ваколатхонаси, фаол ёшлар, ХҚТУ талабалари иштирок этди», - деб хабар беради вилоят ҳокимлиги.





Иштирокчилар этнос вакиллари томонидан ташкил этилган миллий таомлар кўргазмасини томоша қилди. Сўнгра фестиваль доирасида туркий халқларнинг концерти намойиш этилди. Истеъдодли ёшлар туркий халқлар бирлиги, дўстлик, ватанпарварлик мавзуларида куй-қўшиқлар куйлаб, олқишларга сазовор бўлди.

































Калит сўзлар: Туркистон вилояти,
Юқорига