Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Туркистонда туркий давлатлар муфтийлари йиғилди

6 Май 2022 13:16

TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистонда «Ислом цивилизацияси ривожига туркий халқларнинг қўшган ҳиссаси» мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Йиғилишда Туркия Республикаси Дин ишлари бошқармаси бошлиғи, Бош муфтий Али Ербаш, Кавказ, Қирғизистон ва Ўзбекистон мусулмонлари идоралари раҳбарлари иштирок этди.




Анжуманда туркий дунёнинг муштарак мероси Қорқит ота, Яссавий, Мавлоно, Навоий, Манас мероси, Мотуридий таълими ва Абу Ҳанифа мазҳабини тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.




Диний таълим соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, глобал муаммоларга жавоб беришда мусулмон аҳлиининг ўзаро ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Диний байрамларни бир кунда нишонлаш ва консенсус қабул қилиш, деструктив диний оқимларнинг салбий тарғиботининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.












Муаллиф: Айнур Ақбаева

Калит сўзлар: Туркистон вилояти, Туркий тилли давлатлар,
Юқорига