Об-ҳаво
Астана -3 °С
Алматы -5 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Туркистонда тадбиркор коронавирусга қарши курашга 25 млн танга ажратди

6 Апрель 2020 13:56

TÚRKİSTAN. Kazinform - «Nur Otan» партиясининг «Биз биргамиз» акцияси Туркистон вилоятида давом этмоқда. Коронавирусга қарши курашни кучайтириш ва энг муҳтож одамларнинг фаровонлигини оширишга қаратилган акцияда вилоят тадбиркорлари, маслахат депутатлари ва хайрия вакиллари иштирок этмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ушбу мураккаб даврда минтақадаги таниқли бизнесмен ва филантроп Рашкул Оспаналиева Туркистон ижтимоий ва корпоратив ривожланиш жамғармасига 25 миллион танга маблағ хайрия қилди. «Береке-А» корпорацияси раҳбари аллақачон ўзининг саҳийлиги билан танилган эди.

«Давлат эпидемия тарқалишининг олдини олиш, мамлакатнинг саломатлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун кўп ишларни амалга оширмоқда. Мен ишонаманки, ушбу оғир пайтда мамлакатнинг ҳар бир фуқароси жамиятга ёрдам бериш учун қўлидан келган барча ишни қилиши керак. Агар биз хавфсизлик қоидаларига риоя қилсак ва хотиржамликни сақласак, бу муаммони енгиб чиқамиз», - деди тадбиркор.

Бугунги кунга қадар «Биз биргамиз» акцияси доирасида Туркистон вилояти туман ва шаҳарларидаги 2000дан ортиқ оилаларга озиқ-овқат, гигиена воситалари ва тиббий буюмлар тарқатилди.

Бу ишда « Nur Otan» партияси филиаллари вакиллари, «Жас Отан» аъзолари ва кўнгиллилар жалб қилинди.

Муаллиф: Айнур Ақбаева

Калит сўзлар: Волонтёр йили, Ҳайрия,
Юқорига