Об-ҳаво
Астана -14 °С
Алматы -7 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Туркистонда Қозоғистон ва Ўзбекистон бош вазирлари учрашди

22 Ноябрь 2020 14:25

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Туркистон шаҳрида учрашдилар, деб хабар беради Kazinform primeminister.kz асосланиб.

Бош вазирлар савдо-иқтисодий, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, транспорт ва логистика, божхона соҳасидаги ҳамкорлик, шунингдек саноат кооперацияси ва минтақалараро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги 2020-2022 йилларда ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини амалга ошириш, минтақавий савдо тизимини, Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида Халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказини ташкил этиш, чегара пунктларини модернизация қилиш ва бошқа масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Калит сўзлар: Дипломатия, ҚР Бош вазири, Марказий Осиё,
Юқорига