Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Туркистонда «Батил тойтарис-2022» ҳарбий машғулотлари ўтказилмоқда

22 Апрель 2022 09:36

TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида «Батил тойтарис-2022» ҳарбий-тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Унда Қазиғурт туманидаги ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар иштирок этиб, малака оширмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Машғулотлар давомида 102 киши ҳарбий тайёргарлик ва топшириқларни бажармоқда. Учрашув давомида фуқаролар ҳарбий тактикани қайтадан ўрганишди ва қуролдан фойдаланиш кўникмаларини эсладилар.

«Ўқув-машғулот йиғинига аввал ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар таклиф этилди. Бундан кўзланган мақсад - уларнинг жисмоний ва ҳарбий тайёргарлигини текшириш ва мустаҳкамлашдан иборат. Албатта, ўн-йигирма йил аввал ўрганганларингизни эслаш, вазифани ёшликдагидек тез бажариш қийин. Аммо бир ҳафта ичида қўшинлар нормага келишди. Ҳар биримиз Ватанимиз ҳимоясига шай бўлишимиз керак», - дейди вилоят ҳокими ҳудудий мудофаа хизмати бошлиғи Бабай Алдабергенов.

Машғулот иштирокчилари спорт мусобақаларида иштирок этиб, жисмоний салоҳиятини янада мустаҳкамлади. Ҳудуд, объектларни муҳофаза қилиш, ҳарбий тактика ҳақидаги билимларини оширди. Машғулотлар 22 апрелда якунланиши режалаштирилган.


Муаллиф: Айнур Ақбаева

Калит сўзлар: ҚР Мудофаа вазирлиги, Туркистон вилояти,
Юқорига