Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы 1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Туркистон вилоятининг машинасозлик саноатига инвестиция жалб қилинади

20 Январь 2021 12:33

TURKISTAN. Kazinform - Туркистон вилояти ҳокимнинг ўринбосари Мейиржан Мирзалиев бошчилигидаги махсус ишчи гуруҳ Россия автомобил заводининг ишлаб чиқариш қувватлари билан танишиш учун Россия Федерациясининг Челябинск вилоятига амалий ташриф буюрди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Урал автомобил заводи ва Урал савдо уйи раҳбарияти билан учрашувда томонлар Туркистон вилоятида Урал маркаси остида юк машиналари ва махсус техникаларни йиғишни ташкил этиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Туркистон делегацияси нафақат иқтисодиётда, балки ишлаб чиқариш саноатини, хусусан, автомобилсозлик саноатини ривожлантиришда янги технологик ечимлар ва илғор тажрибаларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратди.

«Кўп йиллик тажрибани, шунингдек, автомобил заводининг ўзига хос қиёфасини инобатга олиб, биз уларни минтақадаги сармоялаш имкониятлари билан танишиш учун Туркистонга таклиф қилдик. «Урал» компанияси вакиллари катта қизиқиш билдиришди ва жорий йилнинг феврал ойининг иккинчи ярмида вилоятимизга амалий ташриф билан боришга қарор қилишди. Челябинск вилояти губернаторининг ўринбосари Егор Ковалчук билан ҳам учрашдик. Ҳукумат аъзолари иштирокидаги учрашувда биз минтақаларимиз ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш масаласини муҳокама қилдик», - деди вилоят ҳокими ўринбосари Мейиржан Мирзалиев.





Эслатиб ўтамиз, Россия-Қозоғистон муносабатлари кўплаб соҳаларда жадал ривожланмоқда. Ушбу ташриф Туркистон минтақасида машинасозлик саноатининг ривожланишига янги туртки берди. Асосий мақсад икки томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ва Челябинск вилояти билан яқин савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатишдир.











Калит сўзлар: Ташриф, Автомобилсозлик,
Юқорига