Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Туркистон вилоятининг Қарнақ қишлоғи аҳолиси 3000 кишига мўлжалланган масжид қурди

1 Май 2022 11:37

TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятининг Қарнақ қишлоғи аҳолиси масжид қурди. Рамазон ҳайити куни 3000 кишига мўлжалланган масжид очилиши режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Янги масжид 2000 йилдан ортиқ тарихга эга Кентаунинг Қарнақ қишлоғига кираверишда жойлашган. Ўзига хос меъморий услубда қурилган масжид уч қаватдан иборат. Унинг пойдевори 2019 йилда қўйилган бўлиб, қурилишига уч йилдан кўпроқ вақт кетган. Масжид қурилишига барча қозоғистонликлар саъй-ҳаракат қилиб, ҳисса қўшган.




Масжид қурилишига хорижда яшовчи қозоқлар ҳам ҳисса қўшган. Ҳамжиҳатлик ва бирлик руҳида қурилган масжид энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Бу ерда имом хонасидан ташқари ўқув маркази, кутубхона, махсус ювиниш хонаси ва автотураргоҳ мавжуд.

Масжидга жамоатнинг намозга келиши учун барча шароит яратилган. Айни пайтда ички безатиш ва кўкаламзорлаштириш, санитария ишлари олиб борилмоқда.








Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Юқорига