Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Туркистон вилоятида Ўзбекистон фуқароси гиёҳванд модда билан қўлга олинди

8 Сентябрь 2020 11:49

SARYAǴASH. Kazinform – Туркистон вилояти полицияси хизмат ити ёрдамида чет эл фуқаросидан гиёҳвандлик моддасини топди, деб хабар беради Kazinform Polisia.kzга асосланиб.

Сариағаш туман полиция бошқармаси навбатчилик қисмига «Жибек-Жоли» чегара божхона постида гиёҳванд моддалар контрабандасида гумон қилинган чет эл фуқароси ҳибсга олингани тўғрисида хабар келиб тушди.

Ҳодиса жойига зудлик билан Сариағаш туман полиция бошқармаси тергов-тезкор гуруҳи етиб борди. Текширув пайтида полиция Марик исмли хизмат ити ёрдамида Ўзбекистон фуқаросининг пояфзалидан гиёҳванд моддалар топди. Тинтув давомида тезкор ходимлар ўзига хос ҳидга эга бўлган гиёҳвандлик пакетни далилий ашё сифатида олиб қўйишди.

Экспертиза хулосасига кўра, олиб қўйилган гиёҳванд модда гашиш бўлиб чиқди, умумий вазни уч граммдан ортиқ. Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 286 ва 296 моддалари бўйича тергов олиб борилмоқда.

Гумонланувчи ҳибсга олинди. Полиция ишнинг барча ҳолатларини ўрганади ва чет эл фуқароси гиёҳванд моддаларни қандай мақсадда олиб ўтганлиги текширади.

Калит сўзлар: Чегара,
Юқорига