Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Туркистон вилоятида йилига 2400 тонна ичимлик суви ишлаб чиқарадиган цех ишга туширилди

28 Май 2021 12:17

TURKISTAN. Kazinform - Туркистон вилоятининг Қазиғурт туманида «Aqua the best» савдо белгиси остида ичимлик суви ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди. Йилига 2400 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган ушбу цехда 10 та доимий иш ўрни яратилди. Бу ҳақда Қазиғурт тумани ҳокими Арман Абдуллаев бугун бўлиб ўтган брифингда айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда «Қазиғурт» саноат зонасида 5 та корхона бор, уларда 200 га яқин киши ишлайди.

«Туманда кичик ва ўрта бизнес соҳаси фаол ривожланмоқда. Бугунги кунда 9251 та кичик ва ўрта бизнес субъектлари рўйхатдан ўтган. Улар 13 780 кишини иш билан таъминладилар, соҳада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 15 миллиард 967,8 миллион тенгега етди», - деди ҳоким.

Бундан ташқари, туман ҳокими инфратузилма масалалари босқичма-босқич ҳал этилаётганини таъкидлади. Туманнинг 64 та аҳоли пунктидан 59 таси ёки 92,2% тоза ичимлик суви билан таъминланган. Йил охирига келиб бу кўрсаткич 93,7 фоизни ташкил этади. Туманнинг 73% табиий газ билан таъминланган, 98,4% марказлаштирилган электр тармоғига уланган.

Калит сўзлар: Бизнес, Ҳудудларни ривожлантириш, Ишлаб чиқариш,
Юқорига