Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Тожикистонда икки юз нафар жангари ҳарбий хизматчиларга ҳужум қилди

18 Май 2022 23:42

DUSHANBA. Кazinform - Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида террорчиликка қарши кураш бўлинмаси ходимлари карвонига жиноий гуруҳ томонидан уюштирилган ҳужум натижасида битта зобит ҳалок бўлди, яна 13 нафар ҳарбий хизматчи яраланди, дея хабар беради Kazinform мухбири ТР ИИВ матбуот хизматига таяниб.

ИИВ маълумотларига кўра, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг Рушон тумани марказида 200 кишидан иборат уюшган жиноий гуруҳлар барча турдаги қуроллардан фойдаланган ҳолда Душанбе-Хорог автомобил йўлини ва чегара комендатурасигача бўлган йўлни тўсиб қўйган. Жангарилар «Молотов коктейли» билан Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг террорчиликка қарши кураш бўлинмаси автомашиналари колоннасига ўт қўйди. Ҳужум натижасида битта зобит ҳалок бўлди, 13 нафар ҳарбий хизматчи оғир яраланди.

«Фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш мақсадида мамлакатимиз ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан террорчиликка қарши кураш амалиёти бошланди. Натижада 8 нафар жангари зарарсизлантирилди, 11 нафар ярадор ва террорчилик гуруҳининг 70 дан ортиқ фаол аъзоси қўлга олинди», — дейилади ИИВ хабарида.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, тинч аҳоли орасида қурбонлар йўқ. Айни пайтда ҳудудда вазият барқарор, ижтимоий инфратузилма ва жамоат транспорти кундалик фаолиятини бошлаган.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига