Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Тожикистон аксилтеррор операциясини бошлади

18 Май 2022 12:02

DUSHANBE. Khovar - Kazinform – Тожикистонда аксилтеррор операцияси бошланди, дея кҳабар қилди Kazinform Ховар ахборот агентлигига асосланиб.

Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 2022 йил 17 май куни уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш мақсадида Тожикистоннинг Рушон туманидаги давлат чегарасидаги «Душанбе – Кулма» халқаро автомобил йўлини қонунга хилоф равишда ёпиб қўйган.

Жиноятчилар халқаро террорчилик ташкилотлари кўмагида хорижда қурол-яроғ ва ўқ-дорилар қўлга киритган, шунингдек, террорчилик ҳаракатлари ва бошқа провокацияларни амалга ошириш учун хорижий ёлланма аскарларни жалб қилган.

Бу ҳаракат конституциявий тузум асосларига қарши қаратилган. Уюшган жиноий гуруҳлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг қурол-яроғ ва ўқ-дориларни топшириш бўйича қонуний талабларини бажармаган, қуролли қаршилик кўрсатган.

Рушон туманида халқаро террористик ташкилотлар томонидан ташкил этилган ва молиялаштирилаётган уюшган жиноий гуруҳлар фаолиятида террорчилик жинояти белгилари намоён бўлмоқда.

«Шу муносабат билан мамлакатимиз ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан «Душанбе – Кулма» халқаро автомобил йўлининг Рушон туманидаги қисмида фуқаролар хавфсизлигини, жамоат тартибини таъминлаш ва транспорт воситаларининг тўсиқсиз ҳаракатини тиклаш бўйича аксилтеррор операцияси бошланди», - дейилади агентлик хабарида.

Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига