Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

18 Август 2021 17:40

TASHKENT. Kazinform - Тошкентда «Марказий ва Жанубий Осиёнинг ўзаро боғлиқлиги : Пойдевори , истиқболлари, геостратегик аҳамияти» халқаро илмий -амалий конференцияси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси кўмагида ташкил этилган учрашувда Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раисининг ўринбосари Асқар Шакиров иштирок этди, деб хабар беради Kazinform Сенат матбуот хизматига таяниб.

Асқар Шакиров Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги савдо -иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ошириш зарурлигини таъкидлади. Спикер ўринбосари Марказий Осиё минтақасининг салоҳиятига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Бугунги кунда 75 миллиондан зиёд аҳолини қамраб олган минтақанинг йиллик ялпи ички маҳсулоти қарийб 300 миллиард долларни ташкил этади. Ташқи савдо айланмаси 145 миллиард доллардан ошади.

Бундан ташқари, «Бир камар ва бир йўл», Транскаспий халқаро транспорт коридори, Евросиё иқтисодий иттифоқи каби кенг кўламли лойиҳалар доирасида шаклланган Евроосиёнинг марказидаги транспортнинг интеграциясига алоҳида эътибор қаратилди.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев шу йил 6 августда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида шу масалага тўхталди. Худди шу йиғилишда Қозоғистон Президенти Марказий Осиёда транспорт коммуникациялари ривожланиши минтақанинг ялпи ички маҳсулотини 15 фоизга оширишини айтиб, буни улкан захира деб атади.

Спикер ўринбосари, шунингдек, минтақавий хавфсизлик масалаларига, хусусан, Афғонистондаги ҳозирги вазиятга эътибор қаратди ва бу борада музокаралар олиб борадиган ижобий платформалардан фаол фойдаланишга чақирди.

«Инклюзив давлат ғояси ўз аҳамиятини йўқотмаган. Муаммони ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайди. Шунинг учун, қарама -қарши томонлар музокаралар учун бир столда ўтиришлари керак «, - деди Асқар Шакиров.






Анжуман давомида минтақалараро ҳамкорликни барқарор ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Минтақа давлатлари ўртасида сиёсий, дипломатик, савдо -иқтисодий ва маданий -гуманитар ҳамкорликни ошириш, бу соҳада самарали механизмларни ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.


Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига