Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Тошкент ҳайвонот боғида она қизини айиқ қафасига ташлаб юборди

29 Январь 2022 13:10

TASHKENT. Кazinform - Тошкент ҳайвонот боғида она 3 ёшли қизини айиқ қафасига ташлади. Бу ҳақда Kazinform uzreport порталига таяниб хабар беради.

Ҳайвонот боғи маълумотларига кўра , ташриф буюрувчилар ва ходимларнинг уринишларига қарамай, аёлни тўхтатиб бўлмади.

Кавказ қўнғир айиғи Зузу чуқурга шошилмай тушди, қизнинг олдига келиб, уни ҳидлади. Кейин у ўгирилиб кетди. «Ёввойи табиат» бўлими ходимлари жониворнинг эътиборини тортди ва уни ичкарига олиб киришди.

«Болани дарҳол ҳайвонот боғи ҳамшираси кўрикдан ўтказди. Қиз фақат 5 метр баландликдан ерга тушган учун жароҳат олган. Дастлабки текшириш чоғида зарбадан ташқари ҳеч қандай жароҳатлар аниқланмади», — дейилади ҳайвонот боғи хабарида.

Ҳозир қизча шифокорлар назоратида. Айиқ чақалоқни овқат сифатида қабул қилганда нима бўлишини тасаввур қилиш жуда қийин. Аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, дея хабар беради Ўзбекистон Бош прокуратураси.


Калит сўзлар: Марказий Осиё,
Юқорига