Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Токио Олимпиадасида иштирок этадиганлар орасида COVID-19 юқтиришнинг илк ҳолати қайд этилди

21 Июнь 2021 12:43

TOKYO. Kazinform - Токио Олимпиадасида иштирок этадиганлар орасида коронавирус инфекциясини юқтиришнинг илк ҳолати қайд этилди, деб хабар беради Kazinform Reuters агентлигига асосланиб.

Уганда бокс бўйича Олимпия терма жамоаси аъзосини Токио ўйинларига ташриф буюрадиган спортчиларни мажбурий текширув доирасида CОVID-19 тестидан ўтказганида, мусбат натижа кўрсатди. Таъкидланишича, бу вируснинг чет эл жамоасида аниқланган биринчи ҳолатидир.

Икки марта тест топшириб, иккала натижаси ҳам мусбат бўлиб чиққан угандалик спортчи карантирга олинди. Уганданинг Олимпиадада иштирок этадиган барча тўққиз спортчиси бунгача AstraZeneca вакцинаси билан эмлангани ва самолётга чиқишдан олдин ПЗР-тестларини топшириб, натижаси манфий бўлгани хабар қилинмоқда.


Калит сўзлар: Олимпиада, Спорт, Узоқ Шарқ,
Юқорига