Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Токио Олимпиадаси совриндорига янги машина совға қилинди

18 Август 2021 20:20

TARAZ. Kazinform - Жамбил вилояти ҳокими Бердибек Сапарбаев Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори, дзюдочи Елдос Сметовни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Учрашувда ҳудуд раҳбари спортчининг ютуқларини юқори баҳолаб, у фақат Жамбил вилоятининг эмас, бутун мамлакат шарафини ҳимоя қилаётганлигини алоҳида таъкидлади.

«Жамбил заминидан чиққан спортчилар оз эмас. Биз биламизки, улардан бири Елдос Сметовдир. Сенинг спортдаги ютуқларинг бугунги ёш авлод учун намуна. Сен кучли спортчи эканлигингни яна бир бор исботладинг. Сен барча мухлисларнинг умидларини оқладинг «, - деди Бердибек Сапарбаев.

Шунингдек, вилоят ҳокими Елдос Сметовга янги автомобил калитини топширди ва унга мамлакат спортини ривожлантириш борасидаги кейинги ишларида муваффақиятлар тилади. Мураббий Ғалимжон Жилгелдиевга 1 миллион тенгенинг сертификати топширилди.

Ўз навбатида, дзюдочи ҳурмат учун вилоят раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.

















Калит сўзлар: Олимпиада, Спорт,
Юқорига