Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Токио -2020 Паралимпиадасида Қозоғистондан 25 спортчи иштирок этади

12 Август 2021 12:07

NUR-SULTAN. Kazinform- Токио -2020 ХVI ёзги Паралимпия ўйинлари 24 августдан 5 сентабргача бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон шарафини 25 та паралимпиячи ҳимоя қилади, улар спортнинг 7 тури бўйича қатнашади.

«Паралимпия ўйинлари арафасида «Биз Қозоғистон паралимпия спортини қўллаб -қувватлаймиз « челленжи бошланди. Рио-2016 Паралимпия ўйинларидан сўнг, мамлакатда спорт билан шуғулланишни истаганлар сони ортди, ҳудудларда ногиронлиги бўлганлар учун янги спорт мактаблари очилди ва пойтахтда ультра-замонавий паралимпия ўқув маркази қурилди. Ногиронлар у ерда бепул спорт билан шуғулланиши мумкин «, - дейилади Миллий Паралимпия қўмитасининг маркетинг ва коммуникациялар департаменти ахборотида.

Қўмита эълон қилган танловда иштирок этиш учун, паралимпиячиларни қўллаб -қувватловчи видео ролик яратиш ва уни ижтимоий тармоққа НПК @kazparalympics расмий аккаунтини белгилаб, #teamkz, #kazparaliympics ва #parateamkz хештеглари билан жойлаштириш зарур.

Челленжга биринчи бўлиб Нурлан Қоянбаев, Аружан Саин, Мақпал Исабекова, Молдир Ауелбекова, Бейбит Қорған, Ерлан Кокеев, Бахит Сиздиқова каби таниқли одамлар жавоб беришди.

Эслатиб ўтамиз, 29 июл куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Паралимпия терма жамоаси аъзолари билан учрашди.

Давлат раҳбари мустақил Қозоғистон тарихида биринчи марта спортчилар Паралимпия ўйинларига 25 та йўлланмани қўлга киритганини ва мусобақага катта таркиб билан бораётганини таъкидлади.

«Дунёнинг юз минглаб спортчилари орасида энг яхшиси бўлиш ва бу ўйинларга йўлланма олиш ҳар доим ҳам мумкин эмас. Сиз бунга қатъият ва касбий тайёргарлик орқали эришиш мумкинлигини исботладингиз. Бу шуни англатадики, ҳар бир параспортчи аллақачон ғолибдир. Ҳамма юртдошларимиз сиз билан фахрланишади «, - деди Президент Қ. Тоқаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига