Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Токио-2020: Қозоғистонлик теннисчи ярим финалга чиқди

28 Июль 2021 15:07

NUR-SULTAN. Kazinform- Қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина Токио Олимпиадасининг ярим финалига чиқди, деб хабар беради Olympic.kz.

Чорак финалда Е. Рибакина испаниялик Гарбинье Мугуруса билан учрашди. Дунё рейтингида 9-ўринни эгаллаган Мугурeса қозоғистонлик спортчига қаршилик кўрсата олмади.

Икки сет давом этган ўйинда Елена Рибакина 7: 5, 6: 1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Олимпиадасининг финалига чиқиш учун Елена Рибакина швейцариялик Белинда Бенчич билан учрашади.

ФОТО: Владислав Семенов, Қозоғистон МОҚ


Калит сўзлар: Олимпиада, Спорт,
Юқорига