Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ТОКИО - 2020: Қозоғистонлик боксчи чорак финалга чиқди

29 Июль 2021 16:28

TOKYO. Kazinform - Қамшибек Қонқабаев (+91 кг) Япония пойтахтидаги Олимпия ўйинларидаги биринчи жангини муваффақиятли якунлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қамшибек Қонқабаев +91 кг вазн тоифасида Миср боксчиси Юсри Резк Мустаф Ҳафезни мағлубиятга учратиб, Олимпия ўйинларининг чорак финалига чиқди. Оғир вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз уч раундда ҳам рақибидан устунлик қилди. Қозоғистонлик боксчининг чап қўл зарбалари, айниқса, рақибига қаттиқ таъсир қилди. Барча ҳакамлар бир овоздан Қамшибек Қонқабаевни жанг ғолиби деб тан олишди.

Эслатиб ўтамиз, Абилхан Аманқул (75 кг) ҳам ўзбекистонлик рақибини 5: 0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди.

Жангнинг биринчи раундида ҳакамлар ғалабани ўзбекистонлик боксчига тақдим этишди. Аммо иккинчи раундда Абилхон тезда ўзини қўлга олиб, рақибини нокдаунга учратди ва ғалабани қўлга киритди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

ФОТО: Женис Исқабай, Қозоғистон МОҚ


Калит сўзлар: Олимпиада, Спорт,
Юқорига