Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Тоқаев Хитой ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни юқори баҳолади

25 Январь 2022 19:28

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон-Хитой ҳамкорлиги энергетика соҳасида стратегик хусусиятга эга. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон ва Хитойнинг энергетика соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги стратегик хусусиятга эга. Қозоғистон-Хитой нефт қувури ва Марказий Осиё-Хитой газ қувури узлуксиз ишламоқда. Қозоғистон ҳудудидан ўтувчи асосий магистрал даҳлиз хитойлик ишлаб чиқарувчиларнинг Европа, Яқин Шарқ ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бозорларига тез ва ишончли чиқишини таъминлайди. «Лянюнган терминали, Қорғасдаги қуруқлик порти ва «Ғарбий Хитой – Ғарбий Европа» автомобил йўли каби қўшма инфратузилма лойиҳалари «Бир камар, бир йўл» мегалойиҳасининг таянчига айланди, – деди Президент «Марказий Осиё – ХХР» саммитида.

Қозоғистон Президенти сўнгги 30 йил давомида Марказий Осиё давлатлари яхши қўшничилик ва ўзаро ёрдамга асосланган ҳамкорликнинг муносиб моделини ишлаб чиққанини таъкидлади.

«COVID-19 пандемиясининг авжига чиққан даврида Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарни ўзаро ёрдам ва тезкорлик билан етказиб беришни ташкил этиш бузилмас дўстлигимизнинг ёрқин тимсолига айланди», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Калит сўзлар: Транспорт, Халқаро алоқалар,
Юқорига