Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Тиббиёт ходимларига устама ҳақ йил охиригача тўланади - вазир

24 Октябрь 2020 14:50

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда тиббиёт ходимларига йил охиригача устама ҳақ тўланади. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Соғлиқни сақлашни ривожлантириш стратегияси Президентнинг жорий йил 1 сентябрдаги Қозоғистон халқига Мурожаатномасида ўз аксини топган. Президент коронавирус эпидемиясига қарши курашда ушбу соҳага авангард сифатида алоҳида эътибор қаратди. Пандемия бўлган тақдирда санитария-эпидемиология хизмати шифокорлари ва мутахассислари фаолияти натижалари нафақат шахслар ҳаёти, балки бутун жамият барқарорлиги каби бевосита ижтимоий аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Шунинг учун тиббиёт ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари давлатнинг алоҳида назоратида», - деди А.Цой.

Унинг айтишича, 2020 йил март ойидан ҳозирги кунгача тиббиёт ходимлари 84,4 миллиард тенге миқдорида рағбатлантирувчи тўловларни олдилар. Ушбу устама ҳақ йил охирига қадар тўланади, бунинг учун 136,8 миллиард тенге ажратилган.


Калит сўзлар: Тиббиёт, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Юқорига